Гайморит ни даволаш

ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГ МАСЛАХАТИ

ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГ врачига куйидаги белгилар юзага келганда мурожаат килишингиз мумкин .

  • Бурундан нафас олиши кийинлашганда
  • Бурун битиши ва ажралма келганда
  • Бурундан кон кетганда
  • Огиз бушлигидан хид келиши
  • Бурун шиллик пардаси куришишида
  • Хид билиш бузилишида
  • Бош огриши ва бош айланишида
  • холсизлик
  • хуррак отишида
  • бурун ендош бушликлари сохасида огрик булганда
  • томокда огрик ва овознинг хириллашида
  • эшитиш кобилияти пасайишида
  • кулокдан йирингли ажралма келиши
  • кулокдаги шовкин.

КАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ВРАЧ –ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГ ДАВОЛАЙДИ?

«BIONURMEDSERVIS» клиникаси лор врачлари куйидаги касалликларни диагностикаси ва даволаш буйича юкори натижали самарадор ютукларга эга:

  • Уткир ва сурункали отитлар
  • Эшитиш кобилиятининг хар хил патологияси ( кондуктив ва сенсоневрал)
  • Уткир( ангина) ва сурункали тонзиллитлар
  • фарингит (халкумнинг яллигланиши)
  • ларингит (хикилдок яллигланиши)
  • Бурун битиши шунингдек сурункали вазомотор ринит
  • Аденоидлар (бурун халкум бези катталашуви)
  • Бурун ва ендош бушликлари полиплари
  • Уткир ва сурункали синуитлар
  • Бурун тусиги кийшиклиги ва хоказолар.

Оториноларингологияда диагностик текширувлар
«BIONURMEDSERVIS» клиникасида лор аъзолри касалликлари диагностикасида замонавий эндоскопик усуллардан кенг куламда фойдаланилади.Бу текширув услубида лор аъзолари шиллик пардаси ва ички тузилмалари бир неча маротаба катталаштирилган холатда куриш имкони булади.

  • Видеоэндоотоскопик текширув — юкори даражали самарали умумуан инсон аъзоларига ножуя таъсир этмайдиган усул хисобланади.
  • Лор аъзолари касалликларини даволаш:
  • 1)Бурун ва ендош бушликлари касалликларини даволаш:
  • Кулок томок бурун касалликларини замонавий консерватив усулда даволаш;
  • Лор аъзолари патологиясида хирургик даволаш шунингдек эндоскопик лазер ва микрохирургик услубда
  • Сурункали ринитларни, шунингдек( аллергик ринитларда) , консерватив ва лазер ердамида даволаш
  • Синуситларни даволаш (гайморит, фронтит, этмоидит,) пункциясиз усулларни куллаш оркали
  • Бурун ва ендош бушликларидан полипларни олиш, бурундан кон кетишини даволаш, бурун тусиги кийшиклигини оператив даволаш.
  • 2) Халкум ва хикилдок касалликларини даволаш:
  • 3) кулок касалликларини даволаш :
  • Юкори нафас йуллари респиратор инфекциясини даволаш
  • Фарингит ва тонзиллитларни самарали даволаш
  • Утки рва сурункали ларингитларни даволаш
  • паратонзилляр абсцесс, фурункул, атером ни даволаш
  • Юкори нафас йуллари ёт жисмини эндоскопик олиш
  • Хуррак отишни даволаш.
  • Ташки ва урта отит ларни даволаш жахон стандартлари асосида даволаш (шунингдек. отомикозларни)
  • Эшитув йулидаги ёт жисмларни ва олтингугурт тикинини олиш
  • Сурункали йирингли отитдан кейин ногора пардани тиклаш
  • Эшитиш пасайишини даволаш
  • Вестибуляр патологиядаги бош айланишини даволаш.

«BIONURMEDSERVIS» тиббий марказида эндоскопик текширув вактида бурун бушлиги, халкум, хикилдок ва эшитув йулидан бир вактнинг узида биопсий олиш мумкин булади.

Гайморит ни даволаш

вторник, 24 октября 2017 г.

Гайморитнинг бешта давоси..

Гайморитнинг бешта давоси..
Гайморит (юқори жағ бўшлиғининг яллиғланиши) кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Улар грипп вируси, стрептококк, стафилакокк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ҳатто ичак таёқчалари ҳам бўлиши мумкин. Шундай вақтда касалликнинг ўткир тури намоён бўлади.
Куз ва қиш фаслида шифохонада даволанаётган беморларнинг 29-30 фоизини, амбулатор муолажа олаётганларнинг 15-16 фоизини бурун бўшлиғи касаллиги билан оғриганлар ташкил этади. Булар ичида эса гайморит биринчи ўринни
эгаллайди.
Гайморитга чалинган беморнинг юқори жағ соҳаси босиб кўрилганда оғрийди, бурнидан йирингли шиллиқ ажралади (гриппда эса бундай ажралма фақат сувга ўхшаш оқ рангда бўлади), қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори ошганлиги сезилади. Бундай вақтда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур. Даво чоралари кўрилса, бемор тузалиб кетади.
Касаллик ўз вақтида даволанмаса, бора-бора менингит (бош ва орқа мия қобиғининг яллиғланиши) ривожланиши ҳам мумкин.
Шунингдек, арахноидит (бош ёки орқа миядаги ўргимчак тўрисимон парданинг яллиғланиши) ва риноген кўз касалликлари рўй беради. Бундай асоратлар юзага келмаслиги учун бемор қунт билан муолажани охирига етказиши керак.

Гайморит энди бошланаётган пайтда сиз уй шароитида қуйидаги муолажаларни бажарсангиз бўлади:

1. Товани қиздириб, ичига 2-3 ош қошиқ миқдорда гуруч ёки буғдой солинг. Обдон аралаштиринг. Донлар қаттиқ исигач, икки қаватли сурп халтачага солинг ва гаймор бўшлиғи устига қўйиб туринг. Муолажани кунига 2-3 марта бажарсангиз кифоя.

2. Сувда иккита тухум қайнатинг. Тухумлар пишгач, иссиқ ҳолида буруннинг ҳар иккала ён соҳаларида думалатинг. Бу муолажани то тухумлар совигунича бажаринг. Муолажа кунига икки маротаба амалга оширилади.

3. Мойчечак, ялпиз ва тоғрайҳоннинг қуритилганидан бир ош қошиқдан олиб сувга солинг ва паст оловда 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг бошингизга катта сочиқни ёпиб, қайнатмани қайта-қайта ҳидланг. Бурун шиллиқ қавати куймаслиги учун тез нафас олманг. Муолажа вақти – 10 дақиқа.

4. Бутун картошкани то юмшагунича пўсти билан сувда пиширинг. Сўнг идишга олиб, иссиқ ҳолида бурун атрофига қўйинг. Бурун соҳасининг териси куйиб қизармаслиги учун картошкани узоқ вақт босиб турманг, аксинча, енгилгина думалатганингиз маъқул.

5. Гайморитни тузатишда яллиғланишга қарши ва томирларни торайтирувчи дорилар ёрдам беради. Шундайлардан бири эмулсия ҳолидаги “санорин” дориси бўлиб, уни кунига уч маҳалдан ҳар бир бурун йўлига 2-4 томчидан томизасиз. Агар гайморит тумовга қўшилиб бошланган бўлса, 0,05 ёки 0,1 фоизли “нафтизин” эритмасидан фойдаланинг. Бу дорилар бурун шиллиқ пардаси яллиғланишини йўқотиб, томирларни торайтиришда ёрдам беради.

Унутмангки, оддий тумов анча пайтгача давом этса, албатта гайморит келиб чиқиши учун имкон яратади. Шунинг учун ҳам йилнинг салқин фаслларида совуқ сув ичмаслик ва совуқ қотишдан сақланиш лозим. Ҳаво нам кунлари нафақат оёқни, балки бошни ҳам иссиқ тутинг.
Бактерия ва вируслар тамоқ ва бурундан киради.
Касал зудлик билан духтурга мурожаат қилиб ва унинг тавсияси
билан антибиотик истеъмол қилиши керак
.Қулоқ оғригининг яна бир намунаси бу қулоқ жойлари ишиб кетишидир.
Касал қулоқни қулоқ тозаловчи чўбча билан ковлаш мумкин эмас.
Қулоқ оғриғи: мияга асорат бериши мумкин!

Биз қандай эшитамиз?
Бу савол кўпчиликни қизиқтириши турган гап.
Қулоқ супрасига тушган товушлар ташқи қулоқ йўли орқали ўрта ва ички қулоққа йўналтирилади.
Ички қулоқдаги эшитиш ҳужайралари товушни қабул қилиб, ўтказувчи йўллар орқали мия пўстлоғининг чакка бўлагидаги эшитиш марказига етказиб беради.
Бу марказда барча товушлар таҳлил қилинади ва уларга мос равишда жавоб тайёрланади.
Сабаблари
Эшитиш фаолиятининг бузилишига нафақат баланд товушлар, балки турли касалликлар ҳам сабаб бўлади.
Масалан, қандли диабет, сил, заҳм, жигар ва буйрак касалликлари, хафақон (гипертония), атеросклероз, менингит, грипп кабилар касаллик келтириб чиқарувчи омиллар ҳисобланади.
Спиртли ичимликларни сурункали истеъмол қилиш ва тамаки чекиш ҳам эшитиш аъзоси ишига салбий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, шовқинли иш жойларида хизмат қилганда,айниқса, заҳарли моддалар (қўрғошин ва унинг бирикмалари,симоб,маргимуш, бензол) билан узоқ вақт ишлаш ҳамда ҳаво босими ўзгарувчанлигида ҳам қулоқ оғирлашиши кузатилади.
Эшитиш қобилиятингиз ёмонлашаётгандек туюлса, дарҳол шифокорга мурожаат этинг. Акс ҳолда, бора-бора карлик келиб чиқиши мумкин.
«А-а?! Болам, гапингни яна қайтар. »
Ёшимиз ўтгани сайин организмимизда, шунингдек, эшитув аъзоларида жуда мураккаб ўзгаришлар содир бўлади. Кўпчилик қарияларда қулоқ супраси юпқалашиб, шалвираб қолади, ташқи қулоқ йўли тораяди, натижада товуш тўлқинлари яхши ўтмайди.
Ноғора парда ҳам қалинлашиб, ноғора бўшлиғидаги суяклар ҳаракатчанлиги бузилади. Бу ердаги нерв толаларида дегенератив ўзгаришлар юз бериб, эшитиш нерви фаолияти пасаяди ва бора-бора йўқолади.
Бундан ташқари, кексаларнинг бош мия пўстлоғида сусайишлар юзага келиши эшитиш қобилиятининг бузилишига сабаб бўлади.
Кексаликдаги қулоқ оғирлигини даволаш геронтологиядаги муҳим вазифадир. Чунки кўпчилик қариялар товушларни ёмон эшитаётганликларига деярли аҳамият беришмайди ёки шифокорга жуда кеч мурожаат қилишади

«ТИҚИН МИҚДОРИ ОРТИБ КЕТСА. »

Ташқи қулоқ йўлининг кириш қисмида безлар бўлиб, улардан бир
қисми қулоқ чирки (сера) ишлаб чиқаради. Баъзан шу безлар фаолиятининг ошиши натижасида чирклар кўп миқдорда ишлаб чиқарилади.
Натижада ташқи қулоқ йўлида тиқин ҳосил бўлади.
Қулоқ чиркининг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига ва ташқи қулоқ йўлида йиғилиб қолишига қуйидагилар сабаб бўлади:
ташқи эшитув йўли терисини ҳаддан зиёд кўп тозалаш;
ташқи эшитув йўлининг туғма ингичка, тор бўлиши;
чанг зарраларининг тўпланиб қолиши;
жағ тишлари касаллиги натижасида оғриқ ҳисобига пастки жағ ҳаракатининг чегараланиб қолиши;
катта ёшдаги одамларда ташқи қулоқ йўлида тукларнинг жуда кўплиги, зич жойлашуви.

ОТИТ – ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРАДИ?

Қулоқнинг яллиғланиши (отит) кўп ҳолларда ташқи эшитув йўлига инфекция кириши, шунингдек, қашиниш ёки ҳашорат чақиши туфайли яраланиш, совуқ уриши, учли нарсалар билан қулоқ ичини ковлаш оқибатида келиб чиқади.
Бунда дастлаб қулоқ қичишади, кейинчалик оғриқ пайдо бўлади, эшитиш қобилияти бир оз пасаяди. Ўрта қулоқдаги отит эса бир
мунча оғир кечади.
Бунда қулоқ қаттиқ оғрийди, тана ҳарорати кўтарилади, эшитиш анча пасаяди, ҳатто, бу касаллик мия ва унинг пардасига асорат бериши ҳам мумкин. Ўрта қулоқ яллиғланишига, аксарият ҳолларда, юқори нафас йўлининг ўткир касалликлари сабаб бўлади. Бу вақтда яллиғланиш жараёни бурун-халқумдан эшитиш найи орқали ноғора бўшлиғига ўтади, йиринг ҳосил бўлади ва у қулоқ пардасини тешиб, ташқи эшитув йўлидан оқиб чиқади.
Қулоқ яллиғланиши ва йирингли отит дастлаб дори-дармонлар билан даволанади.
Агар касаллик ривожланиб кетган бўлса, жарроҳлик усули қўлланади.

Другие публикации:  Гайморит синусит давление

Аввало, қулоқ касалликларини келтириб чиқарувчи юқори нафас
йўли яллиғланишлари ва ўткир инфекцион касалликлар келиб
чиқишига йўл қўйманг
. Ўрта қулоқ яллиғланишини бартараф этишда сервитамин овқатлар истеъмол қилиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўймаслик муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, юқори нафас йўлларидаги ўзгаришлар (масалан, аденоид, сурункали тонзиллит, бурун ва унинг ёндош бўшлиқ касалликлари, бурун тўсиғининг қийшайиши)ни ўз вақтида даволаш лозим.

— Чўмилганда ёки бошни ювганда қулоғингизга сув кирмасин, бунинг
учун бир парча пахтага мой ёки вазелин суртиб, қулоққа тиқиб олинг;
— Кучли шовқин эшитилаётган жойларда махсус шлемлар кийиш тавсия этилади, бу нарса шовқиннинг суяк орқали узатилиши камайишига маълум даражада ёрдам беради;
— Кулоқ оғирлашишига олиб келадиган турли касалликлар
(атеросклероз, остеохондроз, гипертония, қандли диабет)нинг
олдини олиш ва даволаш керак;
— Эшитиш қобилиятини бир оз йўқотган кишилар шифокор билан маслаҳатлашиб, товушни кучайтирадиган эшитув аппаратларидан фойдаланиши тавсия этилади;
— Тумов бўлганда бурунни жуда қаттиқ қоқманг, акс ҳолда ўрта қулоқ отити пайдо бўлиши мумкин;
— Кулоқ оғриганда ўзингизча иссиқ компресс қилманг, чунки бу муолажа фақат шифокор тавсиясига кўра амалга оширилади.
Қулоқда оғриқ пайдо бўлса ёки ундан йиринг оқса, зудлик билан шифокорга кўрининг.
Касалликка ўз вақтида даво қилинмаса, менингит, сепсис, ҳатто, мия тўқимаси абцесси каби асоратлар рўй беради.
Сурункали қулоқ касалликлари билан оғриган беморлар мунтазам
врач назоратида бўлиши шарт..

Гайморит уйда даволаш

Гайморитни

Гайморит — паранасал (бурун ён, юқори жағ бўшлиғи) синус шиллиқ қаватининг жуда кенг тарқалган яллиғланиши ҳисобланади. Касаллик кечиш оғирлигига қараб, ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин. Касаллик ерта ташхисланса ва жиддий шаклларга ўтмаган бўлса, кўп ҳолларда гайморитни уйда даволаш усули ҳам самарали ҳисобланади.

Қандай қилиб ва ​​нима учун гайморит ривожланади?

Кўпинча гайморит касаллигининг асосий сабаби юқори нафас йўллари инфекцияси бўлади, шу сабабли куз-қиш мавсумида бу касаллик ривожланиши авж олади. Бундан ташқари, баъзи бир касалликларни даволамаслик гайморитни келтириб чиқариши мумкин, улар:

  • Юқори жағ тишлари кариеси
  • Ринит билан кечувчи аллергик реаксиялар
  • Бурун деворининг деформацияси (қийшайиши) ва натижада синусда ҳаво айланишинг бузилиши
  • Сурункали инфекциялар — фарингит, тонзиллит ва ҳ.к.
  • Гайморит аломатлари ва белгилари

    Гайморит қандай ривожланишига қараб, касаллик аломатлари ҳам фарқланиши мумкин:

    Ўткир гайморит ЎРВИ белгилари фонида ривожланади. Аломатлари қуйидагича бўлади:

    • Иситма
    • Бўғимлардаги оғриқлар
    • Юқори жағ ва бурун соҳасидаги оғриқ
    • Кучли тумов
    • Бош оғриғи, кўз соҳасидаги оғриқлар

    Сурункали гайморит еса астасекин ривожланади, унинг белгилари:

  • Сурункасига кечаётган ринит
  • Кўз соҳасидаги оғриқлар
  • Конюктивит
  • Кўпинча бош оғриғи

    Касаллик асоратлари

    Агар гайморитни даволашда кечикишлар бўлса, бу касаллик менингит ва енсефалит каби жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Кўпинча кўз ва қулоқ яллиғланиш касалликларини чақириши мумкин.

    Ўткир синуситни рентгенография ёрдамида ташхис қилиш жуда осон. Сурункали шаклини аниқлашда шифокор малакаси, компютер томографияси ёрдам беради. Аниқ ташхис қўйилса, бошқа касалликларни истисно қилиш мумкин.

    Гайморитни даволаш

    Айни пайтда гайморитни даволашнинг кўп усуллари мавжуд, лекин қай даражада самаралилиги савол туғдиради. Ва яна кўп кишини қизиқтирган савол, гайморитни тешмасдан (пункисясиз) даволаш мумкинми?

    Амалдаги тиббиёт усуллари

    Синусит ЎРВИ асорати сифатида ўткир шаклда намоён бўлса, шифокор томонидан бурун томчилари қўллаш, муколитик препаратлар қабул қилиш ва синусларни шўр сув билан чайиш тавсия етилиши мумкин. Кўпинча антибиотиклар ва антигистаминлар буюрилади. Аммо бурун томчиларини ҳаддан зиёд қўллаш фойда ўрнига зиён келтириши мумкин, чунки улар бурун шиллиқ қаватини қуритиб юборади ва касалликни янада авж олишига замин яратиб беради.

    Пункцион усул

    Бундай ҳолда синусга босим оситда антисептик еритма юборилади ва йирингли екссудат ювиб чиқарилади. Бу усул шифокор назорати остида олиб борилади. Лекин жараён оғриқли ва ёқимсиз бўлганлиги сабабли, ҳозирги вақтда фақат оғир ҳолларда қўлланилади.

    Жарроҳлик амалиёти

    Гайморотомия — оғир ҳолларда гаймор бўшлиғини санация қилиш ва йирингли массадан, полиплардан, замбуруғ ва бошқа инфексиялардан тозалаш учун қўлланилади. Бу амалиёт ўта самарали, мураккаб емас ва ортиқча асоратлар қолдирмайди.

    Гайморитни халқ табобати ёрдамида даволаш

    Статистика гайморитни халқ табобати ёрдамида даволашда самаралилик фоизи юқори еканлигини кўрсатади. Кўп томчилар, дамламалар ва малҳамлар рецептлари мавжуд ва улар гайморит давоси ҳисобланади. Сизда аллергия чақириши мумкин бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия етилмайди.

    Ёдда тутинг!: Агар касаллик авж олиб бораётган ва аломатлари кучайиб бораётган бўлса, шифокорга ташриф буюришни кечга қолдирманг, халқ табобати фақат ўрта ва йенгил ҳолларда самара бериши мумкин.

    Прополис билан ингаляция

    Идишда 2 литр сувни қайнатинг. Қайнаган сувга прополисни спиртли еритмасидан икки чой қошиқ қўшинг (дорихоналарда шифокор рецептисиз берилади). Идиш устига егилиб, бошингизни сочиқ билан идишни қўшган ҳолда ёпинг ва буғдан нафас олинг. Агар асаларичилик маҳсулотларига аллергик реакциянгиз бўлса, у ҳолда бу усулдан фойдаланиш тавсия етилмайди.

    Асал асосида томчи

    Миқдори тенг бўлган асал ва алое шарбатини аралаштиринг. Бироз сув қўшинг ва кунига 2-3 марта 1-2 томчидан бурунга томизинг (икки томонлама). Қарши кўрсатмалар юқоридаги каби.

    Чаканда (облепиха) мойи

    Бу ўсимлик мойи шифобахш ҳусусиятларга бой бўлиб, ҳам ўткир, ҳам сурункали шаклдаги гайморитни даволашда қўлланилади. Бурунга кунига 3 маҳал 3-4 томчидан томзилиб, сўг бошни пастга қаратган ҳолда нафас олиб турилади, мой оқиб кетмаслиги ва томоққа ўтиб кетмаслиги керак. 2 ёшгача бўлган болаларга тавсия етилмайди.

    Лавр япроқлари ёрдамида компресс

    Лавр япроқларига қайноқ сув солиб, бироз кутинг. Совигач, сочиқ ёки бирон матони тайёр бўлган дамламага ботириб намланг ва ёноқ соҳасига қўйинг, компрессни совиганча ушлаб туринг, муолажани бир неча бор такрорланг.

    Касаллик даволанаётган вақт, синуслар ичида екссудат (йирингли ёки йирингсиз) йўқлигига амин бўлсангиз, бу усулни қўллашингиз мумкин. Яноқ соҳасига вазелин суртинг, кейин ўша жойга кўк лампа, агар бўлмаса сочиққа ўралган қиздирилган туз қўйинг, муолажани кунига 2-3 марта қўлланг. Агар синусда екссудат бўлса, иссиқ қўлалш тавсия етилмайди, чунки екссудат кенгайиши ва бошқа соҳаларга ўтиб кетиши мумкин.

    Гайморитни олдини олиш

    Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра олдини олиш афзалроқ. Касалликни олдини олиш учун ўз вақитда стоматолог кўригидан ўтиб туринг, совуқ ҳавода кўп юрманг, совуқда бош кийимисиз кўчага чиқманг, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволанг. Спорт билан ҳеч бўлмаганда кунига 10-20 дақиқа шуғулланинг.

    Гайморитнинг бешта давоси

    ЛОР шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев тавсиялари:

    Гайморит (юқори жағ бўшлиғининг яллиғланиши) кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Улар грипп вируси, стрептококк, стафилакокк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ҳатто ичак таёқчалари ҳам бўлиши мумкин. Шундай вақтда касалликнинг ўткир тури намоён бўлади.

    Куз ва қиш фаслида шифохонада даволанаётган беморларнинг 29-30 фоизини, амбулатор муолажа олаётганларнинг 15-16 фоизини бурун бўшлиғи касаллиги билан оғриганлар ташкил этади. Булар ичида эса гайморит биринчи ўринни эгаллайди.

    Гайморитга чалинган беморнинг юқори жағ соҳаси босиб кўрилганда оғрийди, бурнидан йирингли шиллиқ ажралади (гриппда эса бундай ажралма фақат сувга ўхшаш оқ рангда бўлади), қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори ошганлиги сезилади. Бундай вақтда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур. Даво чоралари кўрилса, бемор тузалиб кетади.

    Касаллик ўз вақтида даволанмаса, бора-бора менингит (бош ва орқа мия қобиғининг яллиғланиши) ривожланиши ҳам мумкин.

    Шунингдек, арахноидит (бош ёки орқа миядаги ўргимчак тўрисимон парданинг яллиғланиши) ва риноген кўз касалликлари рўй беради. Бундай асоратлар юзага келмаслиги учун бемор қунт билан муолажани охирига етказиши керак.

    Гайморит энди бошланаётган пайтда сиз уй шароитида қуйидаги муолажаларни бажарсангиз бўлади:

    1. Товани қиздириб, ичига 2-3 ош қошиқ миқдорда гуруч ёки буғдой солинг. Обдон аралаштиринг. Донлар қаттиқ исигач, икки қаватли сурп халтачага солинг ва гаймор бўшлиғи устига қўйиб туринг. Муолажани кунига 2-3 марта бажарсангиз кифоя.

    2. Сувда иккита тухум қайнатинг. Тухумлар пишгач, иссиқ ҳолида буруннинг ҳар иккала ён соҳаларида думалатинг. Бу муолажани то тухумлар совигунича бажаринг. Муолажа кунига икки маротаба амалга оширилади.

    3. Мойчечак, ялпиз ва тоғрайҳоннинг қуритилганидан бир ош қошиқдан олиб сувга солинг ва паст оловда 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг бошингизга катта сочиқни ёпиб, қайнатмани қайта-қайта ҳидланг. Бурун шиллиқ қавати куймаслиги учун тез нафас олманг. Муолажа вақти – 10 дақиқа.

    4. Бутун картошкани то юмшагунича пўсти билан сувда пиширинг. Сўнг идишга олиб, иссиқ ҳолида бурун атрофига қўйинг. Бурун соҳасининг териси куйиб қизармаслиги учун картошкани узоқ вақт босиб турманг, аксинча, енгилгина думалатганингиз маъқул.

    5. Гайморитни тузатишда яллиғланишга қарши ва томирларни торайтирувчи дорилар ёрдам беради. Шундайлардан бири эмулсия ҳолидаги “санорин” дориси бўлиб, уни кунига уч маҳалдан ҳар бир бурун йўлига 2-4 томчидан томизасиз. Агар гайморит тумовга қўшилиб бошланган бўлса, 0,05 ёки 0,1 фоизли “нафтизин” эритмасидан фойдаланинг. Бу дорилар бурун шиллиқ пардаси яллиғланишини йўқотиб, томирларни торайтиришда ёрдам беради.

    Унутмангки, оддий тумов анча пайтгача давом этса, албатта гайморит келиб чиқиши учун имкон яратади. Шунинг учун ҳам йилнинг салқин фаслларида совуқ сув ичмаслик ва совуқ қотишдан сақланиш лозим. Ҳаво нам кунлари нафақат оёқни, балки бошни ҳам иссиқ тутинг.

    Gaymartini tabiiy davosi bormi?

    Gaymartini tabiiy davosi bormi? Bu kasallik (xronichisk)i bòlishi mumkinmi?

    Gaymartini tabiiy davosi bormi? : 35 комментариев

    Гайморит — жиддий касаллик!
    Қиш кунларида шифохоналарда даволанаётган беморларнинг 20-30 фоизини, амбулатория шароитида муолажа олаётганларнинг 15-16 фоизини бурун бўшлиғи касаллиги билан оғриганлар ташкил этади. Булар орасида гайморит биринчи ўринни эгаллайди. Мана шу хасталикдан азият чекаётганлар учун Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникасининг ЛОР шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев маслаҳатлари асосида қуйидагиларни тавсия этамиз…
    ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?
    Гайморит юқори жағ ва бурун атрофи бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Масалан, грипп вируси, стрептококк, стафилококк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ичак таёқчалари гайморитни қўзғаши мумкин.
    ГРИППГА ЎХШАЙДИ, ЛЕКИН…
    Дастлаб касалликнинг ўткир тури намоён бўлади. Бу вақтда беморнинг юқори жағ соҳаси қўл билан босиб кўрилганда оғрийди, бурнидан шиллиқ ажралади.
    Аслида бурундан шиллиқ ажралиши грипп касаллигида ҳам кузатилади. Лекин гриппда пайдо бўладиган шиллиқ суюқлик сувга ўхшаш оқ рангда бўлади. Гайморитда эса бурундан йиринг аралаш ажралма чиқади.
    Гайморитга чалинган беморнинг қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори ошганлиги сезилади. Шундай вақтда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим. Агар кечиктирмай даво чоралари кўрилса, бемор бутунлай тузалиб кетади.
    АСОРАТ ҚОЛДИРАДИ…
    · Бошқа хасталиклар каби гайморит ҳам ўз вақтида даволаб тузатилмаса, оғир асоратлар қолдиради. Яъни гайморит билан оғриб ўтгандан кейин мия пардасида ўзгаришлар кузатилади.
    · Кўп ҳолларда гайморитни яхши даволатмаган беморларда менингит (бош ва орқа мия қобиғининг яллиғланиши) ривожланиши мумкин.
    · Шунингдек, касалликдан сўнг арахноидит (бош ёки орқа миядаги ўргимчак тўрига ўхшаш парданинг яллиғланиши) ва риноген кўз касалликлари рўй беради.
    · Гайморит асоратлари юзага келмаслиги учун бемор қунт билан муолажани охирига етказиши зарур.
    ДОРИ ИЧИШГА ШОШИЛМАНГ!
    Беморга бурунга суюқ томизғилар, антибиотик ва бошқа дорилар, шунингдек, физиотерапия муолажалари буюрилади.
    Бундан ташқари, яллиғланишга қарши ва томирларни торайтирувчи дорилар ёрдам беради.
    Эмульсия ҳолидаги «Санорин» дориси кунига уч маҳалдан ҳар бир бурунга алоҳида 3-4 томчидан томизилади.
    Агар гайморит тумов билан биргаликда кечса, 0,05 ёки 0,1 фоизли «Нафтизин» эритмасидан фойдаланилади. Бу дорилар бурун шиллиқ пардаси яллиғланишини йўқотиб, томирларни торайтиришга кўмаклашади.
    Яхшиси, гайморит бошланишида дори ичишга шошилмаганингиз маъқул. Чунки уй шароитида бир неча хил муолажаларни бажарсангиз, касаллик ривожланишдан тўхташи мумкин.
    УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАНИШ
    · Оддий бир усул: сувда иккита тухумни қайнатинг, пишгач, иссиқ ҳолида буруннинг ҳар иккала ён соҳаларида қўл ёрдамида думалатинг. Бу муолажани тухумлар совигунича давом эттиринг. Буни кунига 2 маротаба амалга оширсангиз кифоя.
    · Қизиган товага 2-3 қошиқ гуруч ёки буғдой солинг, яхшилаб аралаштиринг. Донлар исигач, икки қаватли сурп халтачага солинг ва гаймор бўшлиғи (юқори жағ бўшлиғи) устига қўйиб туринг. Бу усулни кунига 2-3 марта давом эттиринг.
    · Бир дона картошкани пўсти билан сувда пишириб олинг. Иссиқ ҳолида бурун атрофига қўйинг. Бурун териси куйиб қизармаслиги учун картошкани узоқ вақт босмай, енгилгина думалатганингиз маъқул.
    · Яна бир усул: мойчечак, ялпиз ва райҳоннинг қуритилганидан бир ош қошиқдан олиб, бир стакан сувда 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг бошингизга катта сочиқни ёпиб, қайнатмани қайта-қайта ҳидланг. Бурун шиллиқ қавати куймаслиги учун тез нафас олманг. Муолажа вақти ўн дақиқадан ошмасин.
    · Оддий тумов ҳам узоқ давом этса гайморитга айланиб кетиши мумкинлигини ёдда тутинг. Шунинг учун ҳар қандай шамоллаш касалликларини тезроқ даволашга шошилиш керак. Қиш кунларида совуқ сув ичмаслик ва совқотишдан сақланиш лозим. Бундан ташқари, кариесли тишларни ўз вақтида даволатиш, ҳаво нам пайтлари оёқни ҳам, бошни ҳам иссиқ тутиш зарур. Шунда гайморит сизни безовта қилмайди.
    Г.ЖАМИЛОВА тайёрлади

    Javobini whatsaptan yozib koysez +996559385138.Meni burnum bitip kolyabdi tez tez burun suyagi va koz atrof suyaklarini ezsa ogriyabdi.Ertalab harkuni shu burun suyagi bilan boshimni Iki chekasi ogriydi yani koprok massaj kiladigan yeri.Balgamni singari gogoda burun okib turadi.Men rossiyadaman shuning uchun doktorga korinmadim.Nima kilsam boladi.

    Geymarit davosiga BURNAK o’simligini tavsiya qilishyapdi shu to’g’rimi javob uchun rahmat

    Гайморит: аломати, сабаби ва даволаш усули
    Кўпчилик бош оғриғи, тумов, томоқ оғриғи, бурундан сув оқиши, кўзнинг тинмай ёшланиши каби ҳолатларни шамоллаш деб билади ва шифокорга мурожаат қилишмайди. Аммо юқорида санаб ўтилган ҳолатлар нафақат шамоллашда, балки бурун соҳасидаги касалликларнинг ҳам белгиси саналади. Аслида шамоллашнинг охиригача даволанмаслиги, гайморитнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бугунги саҳифамизда гайморит касаллигига оид саволларга жавоб олиш мақсадида, олий тоифали шифокор, отолоринголог Наима Аюповага мурожаат қилдик.
    — Гайморит қандай касаллик, унинг келиб чиқиш сабаблари нимада?
    — Гайморит (ўткир синуит деб ҳам аталади) бурун атрофи ғалвирсимон бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, ўткир ринит, яъни шамоллаш асорати ҳисобланади. У кўпинча, эътиборсизлик натижасида оддий шамоллашнинг зўрайиши оқибатида келиб чиқади. Ҳозирги вақтда кўплаб ёшларимиз эрталаб мактаб, институт, ишга кетиш олдидан бошларини ювишади ва нам соч билан кўчага чиқишади. Бу ҳам ўз навбатида гайморит ва бош соҳасидаги бошқа жиддий касалликларга ҳам олиб келиши мумкин. Умуман гайморит тез-тез шамоллайдиган кишилар орасида кўп учрайди. Бурун суяги қийшиқроқ кишиларда ё томоқ ва қулоқ соҳасида сурункали шамоллаш бўлганда ҳам (ёндош орган бўлгани учун) гайморит касаллигига чалиниш ҳолатлари учрайди.
    — Гайморит касаллигининг белгилари қандай, унинг кечиши қандай бўлади?
    — Бош, пешона ҳамда бурун атрофида оғриқ, буруннинг битиши, бурундан йирингли шилимшиқ ажралмаларнинг келиши, ҳолсизлик – гайморитнинг дастлабки белгиларидир. Доимий тумов таъсирида нафас олиш қийинлашади, ҳид билиш пасаяди, тиш оғриши мумкин. Агар шу ҳолатлар кузатилганидан кейин ҳам муолажалар бошланмаса, кўнгил айниши, тана ҳароратининг кўтарилиши пайдо бўлади. Баъзида биз оддий тумов деб, антибиотиклар қабул қила бошлаймиз, аммо бу ёрдам бермайди, бу ҳам сизда гайморит бошланганини билдириши мумкин. Касалликда оғриқ аста-секин бошланади, айниқса, аксирганда ва йўталганда оғриқ кучаяди. Кечга бориб ўрта бурун йўлида шилимшиқ йирингли ажралмалар, бурун ўрта чиғаноғи олдида шиш, шиллиқ парда яллиғланиши безовта қилади.
    — Гайморит фақат катта ёшдаги кишиларда учрайди дейишарди, аммо яқинда фарзандимнинг синфдоши шу касаллик билан оғриганини эшитдим. Демак, у болаларда ҳам учрар экан-да?
    — 5 ёшга тўлмаган болаларда гаймор бўшлиғи ривожланмаган бўлади. Агар тумов бўлганда ўз вақтида чора кўрилмаса, бу этмейдит касаллигига олиб келади. Этмейдит бошланишида бурун илдизи олдида ва кўз косаси ички чеккасида ва бошда оғриқ пайдо бўлади. Бола инжиқланади, иштаҳаси йўқолади, ҳолсизланади, тана ҳарорати кўтарилади. Агар фарзандингизда ҳам шундай ҳолат пайдо бўлаётганини сезсангиз дарҳол лорга мурожаат қилишингиз лозим.
    — Гайморитнинг тумовдан фарқи нимада?
    — Оддий тумовда ҳам худди гайморитдаги каби бурун битади, бурундан сув оқади, аммо бурундан суюқ, кўкимтир ажралма келади. Гайморитда эса бурун битиши баробарида қон аралаш йирингли суюқлик келади. Бош, пешона, бурун, кўз атрофида кучли оғриқ пайдо бўлади.
    — Бу касалликни даволаш чоралари ҳақида маълумот берсангиз, агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинмаса, даволанмаса, қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
    — Гайморитни бошланғич даврда 7-8 кун ичида даволаш мумкин. Бироқ борди-ю, касаллик бошланганидан кейин анча вақт ўтса, даволаниш узоқ муддатни талаб этади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бемор шифокор назоратида бўлиши лозим. Касаллик юзасидан ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик ёки уни охиригача даволамаслик гайморитни зўрайтиради ва бошқа асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли, бурун соҳасида бирор муаммони сезаётган шахс, албатта лор хузурига бориши лозим. Бундан ташқари, нам соч билан кўчага чиқмаслик, чўмилгандан сўнг енгил уст-бош киймаслик, оёқни иссиқ тутиш, шамоллашни охиригача даволаш зарур.

    Гайморитнинг замонавий давоси
    Синуситларда антибактериал препаратларнинг самарадорлиги деярли нолга тенг. Бу Вашингтон университети тиббиёт мактаби профессори Джейн Гарбут бошчилигидаги гуруҳ маълумотлари бўлиб, JAMAнинг феврал сонида эълон қилинди. Бунда статистика бўйича АҚШдаги антибиотикларга бериладиган ҳар бешинчи рецепт гайморит ва бошқа синуситларни даволашга ёзилади.

    Олинган маълумотларга қараганда, антибиотиклар (амоксициллин) билан даволанган беморлар гуруҳи натижаси билан плацебо қабул қилганлар орасидаги фарқ статистик унча катта бўлмаган

    Антибиотикотерапиянинг паст самарадорлиги замонавий тиббиётнинг асосий муаммоларидан биридир. Антибиотикларга чидамли бактерияларнинг пайдо бўлиши оқибатида асосий микробларга қарши препаратлар саноқли йилларда, агар ойларда бўлмаса, ўз қийматини йўқотмоқда, муомалага эса аввал иккинчи, учинчи резерв гуруҳларига кирувчи дорилар критилмоқда. Афсуски , кўпинча ҳатто энг замонавий препаратлар ҳам у ёки бу касалликни даволашда ёрдам бермайди.

    Ўткир синусит ЎРВИ(ўткир респиратор вирусли инфекция)нинг энг кўп асоратларидан биридир – 5-10% ҳолларда ривожланади. Унинг сурункали шакли эса барча сурункали касалликлар ичида биринчи ўринни эгаллайди (аҳолининг1000 кишисига 146та ҳолат). Умуман, катта ёшли популяциянинг 5дан 15 фоизгача қисми синуситнинг у ёки бу тури билан азият чекади.

    Одатда касаллик ЎРВИ ёки ЎРК вақтида оддий бурун битиши билан бошланади, аммо йўтал ва томоқдаги оғриқ ўтиб кетади, бурун битиши эса қолади – шундай қилиб синусит бошланади.

    Жойлашишига қараб синуситларнинг қуйидаги турлари фарқланади: — гайморит, юқори жағ қўшимча бўшлиғи яллиғланиши; — фронтит, пешона қўшимча бўшлиғининг яллиғланиши; — этмоидит, ғалвирсимон суяк катакчаларининг яллиғланиши; — сфеноидит, понасимон суяк бўшлиғининг яллиғланиши.

    Касалликнинг асосий белгилари – бу бурун соҳасида оғриқ, қайсики кечга бориб кучаяди, бурун битиши, “манқаланиш”, бурундан тиниқ ёки сариқ суюқликнинг оқиши, ўткир синуситда тана ҳарорати 38 ва ундан юқори градусгача кўтарилиши.

    Синуситни даволашда асосий масала (консерватив ва жаррохлик) зарарланган бўшлиқлардаги суюқликнинг нормал оқиб чиқишини таъминлаш.

    Нима қилиш керак.

    Синуситларни даволашнинг одатдаги усуллари, яъни томирларни торайтирувчи томчилар ва махаллий антибактериал воситалар касалликнинг ўтказиб юборилган ҳолатларида паст самарадорликни кўрсатади. Кенг тарқалган бўшлиқларни жаррохлик тешишлари юқори самардорлигига қарамасдан, жаррохликдан кейинга яранинг инфекцияланиши, абсцесслар ва флегмоналар ривожланиши, эмфизема, ва шунингдек инфекциянинг қонга тушиши каби асоратлар билан асоратланган. Бундан ташқари бўшлиқ пункцияси – оғриқли ва ёқимсиз муолажадир.

    Ғарбда бўшлиқ пункцияси бир марта ва фақат диагностик мақсадда қилинади.

    Ҳозирда бутун дунёда синуситлар давосида энг кўп тарқалаётган усул – ЯМИК усулидир.

    ЯМИК усули.
    Бу усулнинг моҳияти шундаки буруннинг табиий тешиклари орқали бўшлиқ ва бурун-халқумни боғлаб турувчи зарарланган бўшлиқ томонга юмшоқ атравматик синус катетер киргизилади. Мазкур катетер ёрдамида бўшлиқда навбатма навбат манфий ва мусбат босим ҳосил қилинади. Муолажа давомида бўшлиқдан йиринг сўриб олинади, зарур бўлса ана шу катетер оқали дорилар юборилади. Бемор учун бу умуман оғриқсиздир. ЯМИК усулига яқин усулларни ясаш XIX аср охирларига доир, бироқ клиник самарали ускуна фақат 1980 йилда Ярославл шахри мутахассислари томонидан ясалган. Жуда яхши натижаларга қарамасдан бу усул давлат шифохоналарида кам қўлланилади. У ерда эски усулда пункцион игна ва шприцдан фойдаланишни афзал кўришади. Шунга қарамай кўплаб тиббиёт марказлари ЛОР шифокорлари анчадан буён ЯМИК усулидан муваффақиятли фойдаланишмоқда. Баъзи клиникаларда мазкур усул билан биргаликда эндонозал аутолимфоцитотерапия усулини қўллашади: беморнинг веноз қонидан лимфоцитларни олишади, иммун хужайралар бурун бўшлиқларига киради ва тезроқ тузалишга ёрдам беради.

    Афсуски, кўпчилик гайморит ва бошқа синуситлар билан оғриган беморлар синусит кўплаб асорталарга (шиллиқ қават полиплари, абсцесслар,менингит, остеомиелит, кўзнинг ва юрак қон томир тизимининг хар хил инфекцион касалликлари,) олиб келишини ўйлаб ҳам ўтирмай симптоматик терапия билан чекланишни афзал кўришади.

    Шуни доим ёда тутиш керакки: на антибиотиклар, на томчилар бу муаммони ҳал қила олмайди. Ва агар жаррохлик усули тўғри келмаса, бекорга вақтни кетказмаслик керак ва ўз соғлиғингиз устида тежамкорлик қилиш керак эмас. Энг яхшиси отоларинголог қабулига ёзилиш керак. ЯМИК усулида даволаниш ўтказиб яна эркин нафас соҳиби бўлиш керак.
    http://tib.islom.uz/maqolalar/621-2012-03-27-16-38-15.html

    Man 14yildan buyon gaymoritdan aziyat chekaman bormagan joyim qolmadi. Hech davo topolmayapman.

    Гайморит уйда даволаш

    Статистика бўйича хар иккинчи аёл бачадон бўйинчаси эрозияси касаллиги билан тўқнаш келиши исботланган. Бу касалликка муносабат турлича бўлиб, «хечқиси йўқ» дан «раккача олиб боради» каби фикрлар билан тугайди. Қуйида бачадон эрозияси хақида билдириладиган хато фикрларга тўхталиб ўтамиз:

    1-хато фикр: Эрозияни сабаби – фақат механик шикастланиш.
    Бачадон бўйни эрозияси бу унинг эпителиал қаватининг дефекти, яъни яраси хисобланиб, бачадон ичи спиралини нотўғри қўйиш ва қўпол жинсий алоқа билан бирга инфекцион яллиғланиш жараёни хисобига пайдо бўлади. Бу носпецифик яллиғланиш жинсий йўллар орқали юқадиган ёки аёл организмида аслида мавжуд бўлиб, иммун тизимидаги камчиликлар хисобига шартли патоген микрофлорага айланган инфекция хисобига ривожланади.

    2-хато фикр: Бачадон бўйни эрозияси жинсий хаёт бошлангандан сўнг ривожланади.
    Бу хато фикр бўлиб, бачадон бўйни эрозиясини ёш қизларда хам учратиш мумкин. Бунинг сабаби қин микрофлорасининг бузилиши (дисбиоз ёки дисбактериоз) хисобланади. Тўғри бу ўзгаришлар ёлғон (псевдо) эрозиялар деб аталади. Лекин улар хам чин эрозиялар каби бачадон бўйни эпителиал қаватини зарарлайди ва махсус даволаш талаб этади.

    3-хато фикр: Бачадон бўйни эрозияси белгиларсиз кечади.
    Кўпчилик аёллар бачадон бўйни эрозиясини фақат гинекологик кўрувлар орқалигина аниқлаш мумкин деб ўйлайди. Бу фақат механик таъсир сабабли эрозияга тегишли. Аслида эса эрозия асосан инфекцион жараён фонида ривожлангани сабабли бир қатор белгиларни беради, улар: жинсий алока пайтидаги, оғирлик кўтариш оқибатидаги ёки оддийгина аниқланган ажралмалар, уларнинг қичишиш, таъсирланиш, куйишга ўхшаш хиссиёт, сийдик ажратганда ачишиш хисси билан кечиши. Булар бари эрозиянинг белгилари ва гинекологга учрашни талаб этади.

    4-хато фикр: Бугун эрозия – эртага онкология (ракка айланади).
    Тўғри эрозия ва онкологик касалликлар орасида боғлиғлик бор. Бу бачадон бўйинчасини хар қандай зарарланиши онкологик жараён учун фон туғдириши мумкинлиги билан тушунтирилади. Айнан «мумкин» сўзи даволанмасдан оғир ўтказиб юборилган яллиғланиш жараёни ва унга қўшилган вирусли инфекция натижасида атипик хужайралар (рак) ни пайдо бўлишига замин яратади. Бу эса «эрозия» ташхиси қўйилиши биланоқ гинеколог хузурига боришга ва турли асоратларни олдини олишга чақиради.

    5-хато фикр: Эрозияни албатта куйдириш керак.
    Тўғри илгари эрозияни куйдириш орқали даволаш асосий усуллардан хисобланган эди. Лекин унинг ўзига яраша камчиликларихам мавжуд. Биринчидан бачадн бўйинчасида чандиқлар қолиши илгари туғмаган аёллар учун тўғри келмаса, иккинчидан, куйдириш травматик усул бўлиб, ундан сўнг хам алохида парвариш талаб этади. Хозирги кунда бир қатор ярани битказувчи консерватив даво усуллари ишлаб чиқилган. Эрозини даволаш аввал унинг сабабини йўқотишга асосланган бўлиши, кейин махаллий даво танланиши керак.

    6- хато фикр: Даво курси тугагач бемалол юриш мумкин.
    Даво курси тугагач (эрозия куйдирилгач) касаллик хакида эсдан чиқариш нотўғри хисобланади ва даврий равишда гинеколог маслахатида бўлиш тавсия этилади. Бу биринчидан қин флорасини кейинги тикланишини назорат қилиш учун керак бўлса, иккинчидан, зарарланган тўқималарни тикланишини тезлатиш учун бир қатор физиотерапевтик муолажаларни (масалан озонотерапия) олиш билан тушунтирилади.

    Хуллас, ўзини жуда хам соғлом эканини хис қилаётган аёллар хам вақти-вақти билан гинеколог томонидан профилактик кўрувларда бўлиши, турли хил кўнгилсиз асоратларни олдини олишга имкон яратади.

    ГИЖЖАЛАРНИ ТУШИРИШ ОССОН ТЕЗ ВА УЙДА (4)

    ГИЖЖАЛАРНИ ТУШИРИШ

    ГИЖЖАЛАРНИ ТУШИРИШ УЧУН
    Эрталаб наҳорга тузланган селёдка балиғини 300 гр. қора нон билан истеъмол қилиш керак. Бу нонуштадан кейин 2 соат сув ва чой ичилмайди. Даволаш муддати кун ора — 1 ҳафта.

    ГИЖЖАЛАРНИ ТУШИРИШДА
    1 коса қовоқ уруғини қиздириамиз ва гўштмайдалагичдан чиқарамиз. Бир пиёла майдаланган қовоқ уруғига 1 пиёла суюқ асал ва 1 чойқошиқ ичимлик содасини қўшинг, яхшилаб аралаштиринг. Тайёр бўлган мураббони 0,5 л. шиша банкага солиб, 10 кун қўйиб қўйинг.
    Уни ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқдан наҳорга истеъмол қилинади. 3 соатдан сўнг
    овқатланиш тавсия этилади. Даволаниш муддати гижжалар йўқолиб кетгунча давом этади.

    ГИЖЖАЛАРНИ ДАВОЛАШ
    Бир ошқошиқ тарвуз уруғини олиб, майдалаб, кукун қилинади, уни 10 та ошқошиқ миқдорида қайнатилган сутга солиб, 2-3 соат дамланади. Ҳар куни овқатланишдан олдин 1 ошқошиқда ушбу дорини қабул қилиш лозим.

    ГИЖЖАЛАРНИ ДАВОЛАШДА
    Аскаридаларни ҳайдаш учун ёнғоқ мойини винога қўшиб ёки ўзини кунига 30 гр.дан 90 гр.гача уч кун давомида ичилади.

    5
    Пишмаган кўк грек ёнғоғидан икки ошқошиқча олиб, бир стакан туз қўшилган қайноқ сувда дамланади, ярим соатдан сўнг докадан ўтказилади, қайнатманинг ҳаммаси кун бўйи ичилади, бира тўла тузли сув билан ич ҳайдалади. Бу усул билан ҳам солитер гижжалари, ҳам юмалоқ гижжалар туширилади.